Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар! Сизга саволим мерос масаласида эди. Аллоҳ раҳматига олсин, дадамларнинг ўтиб кетганларига 10 йилдан ошди. Улар уй оламан, деб пул йиғган эдилар (10.000$). Тўсатдан вафот этганлари сабабли у пул онамларнинг қўлларига ўтган. Онамлар у пулни мендан кейин фарзандларимга қолади, деб ҳеч ишлатмайдилар, бировга беришга ҳам қўрқадилар. Биз иккита қизмиз. Турмуш ўртоғимиз ва фарзандларимиз бор. Бу пул онамларда омонатдек турибди, лекин ҳозир бизларга уни бергилари йўқ. Сабабларини ҳам тушунтиришим қийин. Шу пулдан онамлар закот тўлашлари керакми? Маблағлар нисобга етгандан кейин закот берилиши кераклигини биламан, аммо бундай маблағ мерос бўлса ҳам, закот чиқариладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Дадангиз ўтган вақтда ким меросга ҳақли эди? Аввал шуни аниқлаш керак. Дадангизнинг ота-онаси учун ҳам ҳисса бор. Улар йўқ бўлса, дадангизнинг ака ёки укаси бормиди? Дадангиз ўтган вақтда кимлар тирик эди?.