Ассалому алайкум! Турмуш курганимизга 8 йил булди, ёшлигимдан эрка тантик,отасини угли булган йигитларга турмушга чикмайман дер эдим,ва узим хохлагандек йигитга рози булдим,турмуш уртогим билан 0 дан бошлаб хаммасига узимиз эришдик Алхамдулиллах, хозир уз уйимиз,яхши машинамиз ва бут рузгоримиз бор Аллохга шукр,турмуш уртогим мен ва 3 углимдан ташкари,ота-оналари,турмушга чиккан сингиллари,укаларини хам бокадилар,укаларини узлари уйлантириб куйганлар ва хар ой рузгор,укалари ва келинларининг укишлари учун контракт туловларини тулаб борадилар, бундан норози эмасман,аксинча силаи рахм килинг деб айтиб тураман.Хозирда менинг заруратларим четга сурилиб коляпти,майли кейинрок буб колар деб юраман,ортикча маблаглари хам бор,лекин уни укаларига уй обериш учун деб саклаяптилар,вахоланки 3 углимиз хам бор уларнинг укиши кейинчалик туйи ва уйли жойли килишимиз хам керак, саволим шундан иборатки,мен шундай вазиятда нима килишим керак,сабр килиб узимниг соглигим ва бошка заруратим учун керакли маблагдан воз кечишим керакми,лекин укаларининг умуман келажак учун харакати йук,качонгача турмуш уртогим уларни ва уларни оиласини бокиб бизни четга суриб туриши керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз зарурий эҳтиёжларингизни талаб қилинг. Ука ўзи учун ўзи ҳаракат қилиш керак. Унинг харажати аканинг зиммасида бўлмайди. Валлоҳу аълам!