Қазо рўза қандай тутилади?

22:50 / 11.12.2022 | Doniyor | 327
Ассалому алайкум! ассалом алейкум қазо рўза қандай тутилади, 7 , 8 йиллик қазо рўзаси тутишни бошлашда 60 кун узилмасдан тутиш керак деб эшитдим шу тўғрими , ёки 1 кун тутиб 1 кун тутмаса ҳам бўладими. Шу ҳақида тўлиқ маʼлумот берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қазо бошқа нарса, каффорот бошқа. Қазоларни орасини очиб тутиш жоиз. Аммо каффоротнинг ораси очилма, кетма кет тутилади. Валлоҳу аълам!