Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен ҳозир 18 ёшман. Уйда турмушга бериш ҳақида гаплар бор лекин 1 ёки 2 йилдан кейин дейишади. Аммо онам бир инсонга бераман сени деяверади ҳар доим. У инсонни танийман , биламан ҳозир бошқа қиз билан гаплашади. Бирор илмдан умуман хабари йўқ инсон. Онам у болани куёвликка энг яхши номзод деб ҳисоблайди. У болани онаси билан отаси мени келин қиламан деб ният қилган экан. У болани ўзи хоҳлайдими йўқми билмайман. Аммо онам ҳам мени ўша болага бермоқчилар. Нега десам сен уни билмайсан у жуда ҳам яхши кўнгли тоза деб айтадилар. Онамни қарорлари жуда ҳам қатъий . Бу иш бугун ёки эртага содир бўлмаса ҳам, 2йилдан кейин бўлса ҳам мени ҳозирдан жуда ташвишга соляпти негадир кўнглим бўлмаяпти. Нима маслаҳат берасизлар. Жавобингиз муҳим
– Ва алайкум ассалом! Кўнглингиз бўлмаса кўнишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!