Ассалому алайкум! Хўжайиним Россия мамлакатида ризқимиз сабабини қилиб юради. Алҳамдулиллаҳ, суннатга маҳкам, илмга харис, билганига амал қилади. 3 фарзандимиз бор, Аллоҳга шукр. Шу фарзандларимиз учун пойтахтдан ҳам дин, ҳам дунё дарслари берилувчи мактаб излаб топдик. Ўзимиз Ўш вилоятиданмиз. Хўжайиним бизни таъминлаб туради. Ўзи Москва Ислом университетига ўқишга кирди, мени ҳам ўқитмоқчи. Қирғизистон Ислом университетига ҳужжат топширдим. Шунинг учун 3 фарзандим билан Бишкек шаҳрида тоғамнинг уйидаман (тоғамлар у ерда яшашмайди, ўғли, яъни жияним яқинроқда оиласи билан туради). Хуллас, бир нечта курсдошларим ва ёши катта солиҳа бир аёл билан биргаликда ижарага туриб яшашимиз жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тоғангизнинг уйида бўлса, жоиз. Тоғангиз ўзлари хабардор бўлиб турсинлар. Ўғли аёли билан бирга хабар олса, жоиз. Валлоҳу аълам