Ёнбошлаган ҳолда ўзбек тилидаги Қуръонни ўқишим мумкинми?

16:11 / 27.06.2019 | Zarnigorhaydarova | 192

Ассалому алайкум! Менда бел соҳасида диск чурраси бор. Бир жойда ортиқроқ ўтиролмайман. Лекин Қуръонни кўп ўқишни истайман. Китобим ўзбек тилида. Шунинг учун ичига кириб кетаман. Лекин белим оғрийди. Кейин ёнбош ҳолатда чўзилиб ўқийман. Ўзимга маъқул эмас, албатта, ёнбош ётиб ўқиганим. Илтимос, шу ҳолатга изоҳ берсангиз

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

“Намозни тугатганингиздан сўнг Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда зикр қилинг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси, 103-оят).

Ҳар вақтда ҳам, ҳар намоздан кейин ҳам Аллоҳни зикр этишга тарғиб қилинади. Аммо мазкур ояти каримада бу иш, айниқса, хавф намозидан кейин зарур экани таъкидланмоқда.

«Намозни тугатганингиздан сўнг Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда зикр қилинг».

Ўтирганда ҳам, турганда ҳам, ёнбошлаганда ҳам, яъни ҳамма ҳолатларда Аллоҳ таолони зикр қилиб, Ундан душман билан бўладиган жангда ғалаба – нусрат сўралади.

Уруш тугаб, хавф-хатар кетиб:

«Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг».

Чунки хавф намозини ўқишга ҳожат қолмади. (Тафсири Ҳилол.)

Мана шу гаплардан хулоса қилиб, Қуръонни ёнбошлаган ҳолда ўқиш жоиз, дейилган.