Ассалому алайкум! Мени ёшим 14да. Алҳамдулиллаҳ 5вақт намоз оқийман.Ҳозирда "Қуръон" ёдлаяпман.Лекин мен жудаям қўрқаман. Ёлгиз болсам ҳудди ортимда ўлган инсонлар ёки бошқа нарсалар тургандек болади.Бу нарса қоронгуда яна ҳам кучаяди. Аслида бу нарсалар ёқлигини ҳам биламан лекин ҳаёлларимга орнашиб қолган коп уринсам ҳам ҳаёлимдан чиқара олмаяпман. Илтимос менга ёрдам беринг бу вазиятдан чиқишим учун ва мен бу қорқувим билан гуноҳкор болиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Бу қўрқувларингиз учун гуноҳкор бўлмайсиз, аммо буларни йўқ қилиш учун ҳаракат қилишингиз зарур. Мусулмон одам фақат Аллоҳга осий бўлишдан, берган неъматига ношукр бўлишдан қўрқиши керак. Сиз психотерапевт қабулига борганингиз маъқул. Мутаҳассис буюрган баъзи муолажаларни ва дори-дармонларни қабул қилганингиздан сўнг аҳволингиз анча яхшиланади. Валлоҳу аълам!