Аёл киши номаҳрам аёл билан яшаши

03:09 / 12.12.2022 | Taxmina | 511
Ассалому алайкум! Дугонам талаба. Ижарада қизлар билан бирга туради, уларнинг ичида бир христиан қиз ҳам бор. Номаҳрам, муслима бўлмаган аёл билан бир уйда яшаш мумкинми. Ёки унинг ёнида ҳижобда юрса бўладими.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа динлик аёллар олдида ҳижобланиш керак. Валлоҳу аълам!