Ассаламу алайкум ҳурматли устозлар. Мен яқинда турмушга чиққанман. Тойдан олдин хожайинимнк ҳамма мақтаган эдиилар. Эсли хушли деб айтгандилар. Турмушга чиқдим. Аммо ҳеч қанча ўтмасдан турмуш ўртоғимни телефонда 3 та номаҳрам аёл билан гаплашган голосини эшитиб қолдим. Бири билан жудаям ёмон гаплашганлар. Эр-хотин орасида бўладиган ҳамма нарсани очиқ ойдин айтганлар. Яна бирига эса аёли бола туриб менга айтмаган гапларини айтганлар. 2 қиз билан уйланмасликларидан олдин 5 йил гаплашган эканлар. Ота онаси у қизни олиб беришмаган эканлар. Яна бири билан ҳам ёмон гаплашганлар. Жудаям ёмон ахволга тушдим. Ота онамга билдирмадим уларни ёмон ахволга солишни хохламадим. Аммо ўзим адо болдим. Хўжайиним кечирим сўрадилар бошқа қмиман дедилар. Кечирдим аммо яна ҳеч қанча вақт ўтмасидан яна битта аёл билан гаплашаётганликларини эшитиб қолдим. Бу сафар ота онамга айтмасликимни иложи болмади. Қийналиб кеттим. Кейин ота онамникига кеттим. 3 ҳафтача уйимда бўлдим. Қаттиқ касал бўлиб қолдим хушимдан кетиб қолиш ҳолатлари ҳам кузатилди. Тушкунликка тушиб қолдим. Бир пастда оша воқеалар ёдимга тушиб отирган жойимда ҳам йиғлаб юборадиган бўлиб қолдим. Бу вазиятда тинчлантирувчи дорилар беришарди. Ўшани ичиб ухлаб қолардим. Орада қайна онам қайна отам келдилар. Ундан сўнг Хўжайиним ҳам келдилар. Ва яна Хўжайинимни уйига қайтдим. Лекин кўнглим исимаябди. Мен ҳали ҳам ўша 5 йил гаплашган қизни севадилар деб ойлиман. Чунки кўп тортишиб кетамиз. Хафа болсам яхши гапирииб конглимни ҳам олмидилар. Доимо ўзим хафа бўлиб ўзим гапириб кетавераман. Ёшлигим учунми бу нарсалар мени қийнаб юборди. Илтимос маслахат берилар энди нима қилсам бўлади.? Жавоб учун эса олдиндан рахмат. Аллоҳ рози болсин!
– Ва алайкум ассалом! Оила қўришдан олдин жуда кўп суриштириш, йигитнинг тақвоси, иймони, ҳалоллиги, маъсулиятлилиги, оиласидаги қадриятлар жуда ҳам муҳим. Шу билан бирга қани эди инсонларда психологик билим ривожланиб,ёшлар бир-бирини темпераменти, психо типининг турини аниқлашга аҳамият беришса .Буларнинг барчаси инсоннинг шахсини аниқлаш ва тўғри қарор қабул қилишга ёрдам берар эди. Суриштириш катталарнинг иши аслида, қанча кўп ва кенг суриштирилса, хатоликлар бўлмайди.Ҳаётингиздаги ўтган воқеаларни тақдирдан деб билинг ва бундан кейинги ҳаётингизда яхши яшаш учун ҳаракат қилинг. Турмуш ўртоғингиз учун иймон мустаҳкамлигини, зинодан сақланишини Аллоҳдан дуо қилиб сўранг.Иймон кучли бўлсагина инсон ўз нафсини тия олади, ҳаромдан узоқда юради. Шу боис имйон заифлигида биз Роббимизга ўта муҳтожмиз. Зинога доир Қуръон оятлари, ҳадисларни ўқиб беринг.Ҳаётингиздаги ҳолатлар сизни руҳий саломатлигингизга зарар берган бўлиши табиий. Ўзингизнинг саломатлигингиз учун психотерапевт шифокор маслаҳатини олинг. Инсоннинг ҳаётида қийин вазиятлар уни невроз касаллигига чалинишига сабаб бўлиши мумкин. Саломатлик мусулмон киши учун ўта аҳамиятли, у сизга омонат берилганини англаб жиддий аҳамият беринг.Оилада исломий муҳит бўлса, гуноҳ ва ададшишлардан, нафснинг найрангларидан ҳимоялана оламиз,аёл сифатида оиладиги ички муҳитга жуфтингизни оилага талпиниши, сизга руҳан яқин бўлиши учун ҳаракат қилинг. Аёлга ҳам боғлиқ масалалар оилавий ҳаётда бисёрдир. Унутманг, эрингиз ўз амаллари учун ўзи жавоб беради. Аёл киши эрини деб ўзидан кечиши тўғри эмас.Маълум вақтгача бирга яшайдиган умр йўли берилган холос, шу сабаб ибодатдан, бошқа неъматлардан кўз юмиш яхши эмас. Илм олинг, шахсий қизиқиш, мақсадларингиз учун вақт ажратинг. У қандай илм бўлмасин, илм инсонга нажот йўлини кўрсатади. Бизнинг аёлларимиз турмуш қургач шахс сифатида ўзларидан кечишади. Аслида бунга бошқалар айбдор эмас, ҳоҳиш ва ҳаракат бўлса етарли. Аёл киши ўзининг охирати учун ҳам захира амаллар қилиши лозим.Нима бўлганда ҳам эрингизга нисбатан яхши муносабатда бўлиб, хизматингизда меҳр билан бардавом бўлинг, гумонли фикрларингизни тўғриланг, кўп кўнгилсиз вазиятлар аслида бизни гумонларимиз, ниятларимиз натижаси бўлади. Ишончингизни оширинг, ишончсизлик билан сокин ҳаёт кечира олмайсиз. Эрингизга ишончингиз бўлмаса, самимий муҳаббат бера олмайсиз бу эса, эрингизни сиздан керакли эҳтиёжларини ололмаслигига ва кўчадаги аёлларга боғланишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!