Ассалому алайкум! Бизнинг саволларимизга эринмай жавоб бераётганларингиз учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин! Менинг 3 фарзандим бор, алҳамдулиллаҳ. Каттаси 13 ёш, ўртанчаси 10 ёш, кенжаси 7 ёшда. Дадаси эрта ишга кетиб, кеч келади. Болалар жуда кўп уришишади, мен бир бирига меҳрибон, оқибатли бўлиши ҳақида ҳар куни гапираман, кўчаларда ҳам бир-бирини аяшмайди, худди душмандек муносабатда бўладилар. Ўғил болалар тарбияси қийинроқми ё мен нотўғри тарбия бераётгандирман, билмадим. Дадасигаям қаттироқ гапириб қўйинг, бир-бирига зиён етказиб қўйишяпти, деб кўп айтаман. Бу аёлнинг вазифаси, деб бефарқ бўлади. Вақти келса, ураман ҳам, чунки урмaй иложи бўлмаяпти. Истиғфорлар айтиб, Аллоҳдан дуо қилиб сўрайман. Мен ҳам урмай тарбиялашни, гўзал ахлоққа ўргатишни жуда хоҳлайман. Катта ўғлим ўзимга тенгма-тенг гап қайтаради, укалари ҳам шунга ўрганяпти. Баъзида юрагим сиқилиб, йиғлаб оламан. Қандай йўл тутсам бўлади? Маслаҳат беринг. Раҳмат!