Онамнинг биздаги ҳаққи

22:14 / 16.12.2022 | Gulira'no | 300
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Ишларингизга Оллоҳ барака берсин! Мен ҳозирда 27 ёшдаман. 10 ёшимда отам ва онам ажрашишган ва мен ва укам отамнинг тарбиясида қолганмиз. Онамиз эса бошқа шаҳарга турмуш қилиб кетганлар ва у оилаларидан битта фарзандлари бор. Биз онамиз билан деярли кўришмаганмиз ва у киши ҳам излаб келмаганлар. Отамиз бошқа оила қурмасдан умрларини бизга бағишлаб, ўқимишли, ишли, уйли-жойли қилдилар. Саволим шундан иборатки, онамиз билан узоқ вақт кўришмаганимиз сабабли ўртамизда меҳр ва бошқа туйғулар қолмаган. Бегона бўлиб кетганмиз. Эшитимизча онамиз ёмон аёл эмас. Шу ҳолатда онамизнинг биздаги ҳақлари қандай? Биз у кишини рози қилишимиз керакми? У киши айбдорликданми, ёки бошқа турмуш сабабиданми бизни умуман йўқламайдилар ва қизиқмайдилар ҳам. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Оллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шунда бўлган тақдирда ҳам оналик ҳаққи собит бўлмайди. Устингиздаги ҳаққи катта, унга яхшилик қилиш лозим. Валлоҳу аълам!