“Оиша”ми ё “Аиша”ми?

06:05 / 02.07.2019 | Nargiza19 | 1144
Ассалому алайкум! Рухсат берсангиз, “устоз” деб мурожаат қилсак. “Оиша” исми аслида “Аиша” деб ёзилади ва талаффуз қилинади, деган гап юрибди. Набирамга “Оишахон” деб исм қўйдик. “Оишахон” деб ёзиб, урфдагидек “О” деб талаффуз қиламизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Араб тилидаги талаффузи “Аъишаҳ” бўлади. Ўзбекча қилиб “Оиша” деса бўлаверади. Валлоҳу аълам. Аллоҳ Оишахонимизга оналаримиз йўлини берсин!.