Оила

20:58 / 16.12.2022 | Lobar | 200

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва баракотуҳу. Саволим шуки, хўжайнимла уйдагиларимни беҳурмат қиляптилар мен эса бунга чидолмаяпман. Мен хўжайнимлани оила азоларини ҳумат қилиб хизматларини қилсам орқаларидан сансираб беҳурмат қилиб гапирмасам ҳаттоки шунча эгри ёлдан юрган опасини ҳам хизматини қилиб ҳурматини жойига қойсам ҳам улар мани оиламни беҳурмат қиладилар ҳатто салом ҳам бермайдилар мен хўжайнимлани оилаларидагиларни ҳаммаларини тугилган кунлари билан табриклайман ҳеч ҳам эсимдан чиқармайман лекин хожайнимла оиламдагилар уёқда турсин ҳатто мени ҳам тугилган кунимни эсламайдилар ҳам бошқа уйга кўчганимизда шунча нарсаларимни укамга айтиб опкелтирдим қийналиб озим кочдимда хўжайнимлани мошиналари болса ҳам бирор нарсани опкелмадилар ҳам бир куни шу нарсаларни опкелиш керакда деганимда мен билан уруш қилдилар обормайман деб лекин енгилтак опаси кочганида қанча нарсаларини опкелиб берганлар доим улар яхши мен ва оиламдагилар ёмон уларга оилам боламга қараб катта қилиб беришган яна шунча техникаларимни ҳам олиб беришган бирор марта миннат қилмайдилар лекин шундай болса ҳам умуман ҳурмат қилмайдилар нима қилай ёрдам беринглар мен чидолмаяпман ажрашай десам боламиз бор қийналиб кетдим умуман бизларни назарлари илмаяпти илтимос маслаҳат беризлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом!  https://www.youtube.com/watch?v=n55I982hTe8                                                                                              Психолог Мадина Джураева: Қиз бола турмушга чиққанидан кейин ота-она уйига меҳмон бўлиши керак. Тўғри маънода меҳмон. У уйдан ҳеч нарсани олиб келмаслиги, уларнинг ёрдамига муҳтож бўлмаслиги керак. Агар ота-онасидан ёрдам келаверса эркак киши ҳеч нима қилмай қўяди. Бунга зарурат йўқку. У учун бажариб қўйишдику у масъул бўлган ишларни. Айниқса сизнинг ҳолатингизда турмуш ўртоғингизнинг зиммасидаги вазифаларни секин-асталик билан ўзига юклатиш керак. Эркак кишини чинакам эркак қиладиган нарса оиладаги қийинчиликларни, муаммоларни секин-аста ўзи ҳал қилиб боришидир. Сизнинг вазифасингиз эса ўша вақтда уни мақтаб туришидир. Шунда турмуш ўртоғингиз масъулиятини секинлик билан бажара бошлайди. Валлоху аълам.