Оила

07:34 / 16.12.2022 | Кумыш | 201

Ассалому алайкум! Менинг хам саволим турмуш ўртоғиз ўртамиздаги муоммолар эримдан кўнглимдан қолди сабаби жудаям кўп тўғри ўзим хам фаришта эмасман лекин кўнгил қолса хеч нарсага мухаббатиз қолласин экан. Турмуш ўртоғим тўйимиздан олдин Россияда ишлаган хозир хам шу ердалар бизларни хам олиб келганлар. Ёшлари яқин 30 ёшга яқин уйланишга мен биринчи турмушлариман. Хўжайинимлар оилани бошқаради ота ўрнида гарчи оталари тирик бўлсалар хам бут ташвиш эртага бошларига тушан отасини масулятсизлиги оилага бефарқлиги сабабли мен улардан анча ёшман лекин билиб косриб ўзим рози бўлиб турмуш гаме чиққанман. Ёшлигимизда дадамнинг кўп онамга қилган нохақликларини, хиёнатларини кўрганман шуничунми хиёнаткор эркаклардан нафратланаман. Хуллас тўйимиздан бўлиб отди хаётимиз чиройли кунларимиз ажойин отарди хўжайнимни шунда яхши корардимки шу инсонга турмуш чиққанимдан миннаддор эди. Бут кунлар кўп чўзилмади қайни синглимни турмушга беримоқчи эди 3 Ойлик келинчак эдим қайнонам орзу хавасга берилган одамларга кийимига қараб бахо берадиганлар туридан эди. Биз оилада учта қиз эдик орқама кетин қизларни хозирги замонда турмушга узатиш қийинчилиги бор сарпа суруғ масаласи қийнеди. Мени унчалик менсимасди билардим аммо турмуш ўртоғиз яхшиларку деб кўз юмардим. Хуллас ёш келинни ёлғиз онасини қўлига топшириб Қозоғистонга ишга кетади уста эди бир ойда бир борар 3-4 кун туриб яна кетади эрим келишлати билан менга муомиласи ўзгариб янаям коп ачиғ тирсиғлари копаярди. Карантин пайти уйда қ олишди бизни шунақанги ёмон кўрардилар кўп камситар ўғиллари фақат пулл топиши онасини орзу хавасларини роёбга чиқариши учунгина дунёга кегандай гўё. Йўллар очилиб Қозоғистонга яна кетади укаси бн бу орада мен иккинчи фарзандига хомиладор эдим 6 ой кетади. Кузак махал ишдан зерикиб келди ишдан. Биз уйимизга кетгандик онаси келиши бн нега келдинг дебди эртага синглингни қизини туғулган куни сарпа суруғга пул керак деб роса жаврабдилар. 10 кун хам турнед Россияга келди укасини хам чақирди яқин бир йил деганда биз хам келдик. Икки хонали кивартирада қайноғам бн бирга турардик. Ққйнонам укасини кўнглига қарайвериб эркалатиб юборганди. Унга пиширган овқатларим ёқмасди Ўзимга айтмасдику қаёнамга, қайни Обама мени ёмонлаб кетсин деяверарди улар эримни қўймас эди. Эрим хам улар тараф бўлиб олди озгина вақт ўтар ўтмас менга уйланишидан олдин бу ерда бирнечта аёллар бн юрганини улардан бирида фарзанди хам борлигини билиб қолдим. Холатиммин тушунтириб беролмиман росдан унаwаре инсонга умуман ўхшамасди. Ёлғон гапирди яқинда билдим деди билмагандим деди. Мен рози бўлиб уйидагиларга айтмасликкла лекин кўнглим жуда хам қаттиқ шикасланган эри. 3-4 кун ўтар ўтмас телефон кўриб ўтирб болани биддинг тўйдан олдин болани у аёл бн хар харда гаплашиб туришини, бизни ташлаб Россияга келган куниёқ у аёл гаме мен келдим деганини ўқидимда кўз олдимдан бутун хаётим ўтиб кетти ота онасига телефон қилдим нима қилган иммигратион билмеман хамма нарсани очиқчасига айтиб ташлади лекин улар мени қоралашди эркак киши юратда деб тарафини олиши менга тескари бўлиб олишди ўғлига бир оғиз гапиришмади ортиқча. Мен хозир у инсонга бн яшагим кемаябди бутун ойласидан нафратланаман. Илтимос маслахат беринг бундай яшломиман қалбим парча парча бўлиб кетди. Тўғриси фарзандларимиз мен кўрган нарсалани ёшликдаги қалблари синишини истамиман ажрашишга ахд қилдимку онам қўймаябди. Мени олдимдан эрлик хурмати қолмади тўгриси.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эркак киши аёл кишига вафодор бўлиб яшаши учун рафиқаси аввалам бор аёл кишининг ва эркак кишининг психологиясини яхшилаб ўрганиб чиқиши зарур. Чунки эркак ва аёл ўртасида нафақат жинсий фарқлик балки уларнинг дунёқарашида, ўзига ва атрофидагиларга нисбатан бўлган талаб ва истакларида, дид ва фаросатда, ўзини тута билишида, севги-муҳаббатида ва ҳаказоларда жудаям катта фарқликлар бор. Эркак киши аёлига ҳиёнат қилишининг ҳам сабаби шунда. Яъни уни тушунадиган уни биладиган, унинг хоҳиш ва истакларини бир қарашда сезиб англаб оладиган ва унга ёқиш қандай бўлишини фаҳмлайдиган аёлни қидиради. Агар сиз психологияни айнан илмий психологияни ўрганиб ўзингизда инсонлараро муносабатлар ҳақида тушунча ҳосил қилиб олсангиз ҳаётингиз тинч ва осуда ўтади иншааллоҳ. Турмушингизни бузмай яхшиси оилангизда содир бўлаётган бу ёқимсиз ишларни бартараф қилиш йўлларини қидиришингиз керак. Валлоҳу аълам!