Яна ҳайз масаласи

12:10 / 15.12.2022 | Shakhodat Yusupboyeva | 535

Ассалому алайкум! Спираль куйилгандан сунг уч турт кун кон келади. Мен хайз бумаган холимда куйдирдим. Лекин куйдиргач худди хайзга ухшаб (хайздан сал кам рок) уч кун булди кон келади. Бу кандай кон, гинекологни айтишига Кура бу кон бачадондан келаркан. Агар шундай булса намоз укийманми? Гарчи бачадондан келса хам хайз тугаганига хали 15 кун булмагани учун бу хайз деб каралмайдими яъни мени ибодатлардан тусмайдими? Илтимос шунга аниклик киритиб берсангиз. Аллох рози булсин.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Икки хайзлар орасидаги поклик муддати 15 кун деб ҳисобланади. Ундан олдин келган қон миқдорига қарамай истиҳоза қони ҳисобланади.  Бачадон ички воситаси ( Спираль ) қўйилганда қон бачадон ички  шиллиқ қаватини кўчиб тушиб хайз қони шаклида оқиб чиқиши жараёни бўлмайди, балки спиральнинг жарохатловчи таьсири натижасида қон келади яьни бу яра , жароҳат деб қаралиши мумкин аммо бу хайз эмас . Ва сиздаги бу ҳолат ибодатларга монеълик  қилмайди. Валлоҳу аълам!