Иш ва ризқ

16:47 / 19.12.2022 | Robiya Azimova | 318
Ассалому алайкум! ёшим 24да оилаликман. ҳозирда ижарада яшаймиз. ҳожайним бахор фаслидан ишга олиб кириб қояман деди чунки қарзимиз бор Аллоҳ қодир қилса уй ҳам олишимиз керак. битта савол мени жуда коп ойлантиряпти. Озимнинг Дадам ризқ Аллоҳдан. битта оилага қанча ризқ ёзилган болса оилада нечта одам ишласа шу келадиган ризқ ишлаётган одамларни ҳар биттасига тақсимланиб берилади дейди. Янаям тушунарли ёзадиган болсам. ҳозир ҳожайним ишледи бизи оила учун мен ҳам ишга чиқсам шу ҳожайним ишлаб топаётган пулнинг қанчадир қисмини Аллоҳ менга бериб оиламизга ҳар ой келаётган пул шундайлигича қоладими? Ҳамманинг ризқи алохида алохида тақсимланган ҳожайним ози ишлагани учун келадиган ризқ алохида мен ишласам мен ишлганим учун Аллоҳ берадиган ризқ алохида бомедими? ҳозир ишламиман уйда отираман. ҳожайним топган пул озимизга етади. мен ҳам ишласам уйдаги майда чуда нарсаларга мен ишлаганим учун берилганини сарфласак ҳожайнимникини қарзларимизга бериб ошиб қолганини уй учун топламоқчи эдик. ҳожайним 3та ишда ишледи базан 24соат ҳам ишлашига тогри келади.
саволимга толиқроқ тушунча билан жавоб беришингизни кутиб қоламан
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ризқини кимга қанча тақсим қилишини биз билмаймиз. Ким топса ҳам Аллоҳнинг ризқи эканига шубҳа йўқ. имкон бўлса, эрингиз рози бўлса ишлаганингиз афзал. Бандадан ҳаракат бўлаверади, натижа эса Аллоҳдан. Валлоҳу аълам!