Кредитга уй

22:33 / 03.12.2022 | Каримова | 158

Ассалому алайкум устоз! Аллох сизлардан бизларга бераётган гойибона илмингиз учун рози булсин!!! Менинг хужайиним харбий сохада ишлайдилар, уларга малум бир вакт ишлаганларидан сунг давлат томонидан бошки тулови туланиб кредитга уй берилади. Мен якинда кредит рибо эканлиги хусусида эшитдим. Саволим шундан иборатки мана шу давлат тулаб берган бошки туловни олсак ва колганини узимиз накд тулов килсак давлат тулаб берган бошки тулов бизлар учун халол буладими? Сакинат топадиган хонадонларимизни халол булишини хохлар эдим!

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом. Агар бошланғич тўловдан ташқари қолгани бирор муддатда тўланса, бу кредитга айланади. Агар бошланғич тўловдан қолган қисмини ўзингиз муддатини чўзмасдан тўласангиз ва уйнинг жами нархи қурувчи сотадиган асл нархдан ўзгармаса, тўғри бўлади. Аллоҳ мададкор бўлсин. Валлоҳу аълам.

Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.