Оила, талоқ, қочиб кетиш

09:33 / 05.12.2022 | Mavluda | 265

Ассалому алайкум! Мени ёшим 25 та оилалиг 3 та фарзандим бор. Кизим 6 ёш углим 5 ёш 4 ёшлиг. Болалигимдан танкид эштиб кам ситилганми ман билмадим хама менга суст хуник назарда карашади ва айтишади шунакасан деб. Чудаям чарчаганман узимга нисбатан ишончим паст. 18 ёшимда турмушка чиканман. 7 йил оилалигим давомида куп эримдан талок куишини эшитиб кеганман биррнчи никохимиздан ташкари яна икки марта никох укитканмиз. Эрим уради куптан куп талок дейди менга . Кечалари ухлаб колаётканим сабаб куп уруш килади чарчайман десам тушинмайди кам ситади хамадан канакалигимни эшитиб чудаям чарчаганман илтимос маслахат берийлар хато яшашим халолми ёкми билмиман. Чудаям чарчадим бирон узок шахарга кочиб кетким келади болаларим учун ота онам учун кетолмайман лекин хар кун хамасидан воз кечиб кетаман деб уйлайман . Шундай кисам хатоми гунохкор буламанми боларимни ташаб кетсам? Катик куп чанчалдан уз чонимга каст кигим келади куркаман . Нима килай?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз психотерапевт қабулига боришингиз керак. Баъзи дори-дармон ва муолажалардан кейин ўзингизни анча яхши ҳис эта бошлайсиз. Ундан сўнг узоқроқ вақт психолог қабулига боришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!