Қизим мактаб ёшига етмади

10:42 / 12.07.2019 | Muharramoy lbaydullayeva | 781
Ассалому алайкум! Қизим октябрда 6 ёшга тўлади, иншааллоҳ. Яқинда Тошкентга кўчиб келдик. Қизимни мактабга бермоқчи эдим, лекин ёши тўғри келмади. 2 ёшдан боғчага борган. Энди эса боғчадан зерикиб кетдим, деяпти. Шу сабаб яна 1 йил қизимни бирорта диний таълим ўргатадиган жой бўлса, берсам бўладими? Чунки унинг хотираси яхши, кичик сураларни ёдлаб олган. Ўзим ўргатгани вақтим бўлмаяпти: ўғлим ва чақалоғим бор. Тошкентда шундай ўқув масканлари борми? Араб тилига ихтисослашган мактабда ўқишини жуда хоҳлардим. Қандай маслаҳат берасиз?
Педагог:
Ва алайкум ассалом! 6 ёшли фарзандингиз учун араб тилига ихтисослашган ўқув маскани йўқ. Ўзингиз уйда, ўйин тарзида дарс қилиб шуғулланишингизни маслаҳат берамиз . Астойдил хоҳласангиз, фарзандингиз учун шуғулланишга вақт топасиз. Шундай оналар борки, араб тилини билишмайди. Сиз эса билар экансиз, шунга шукр қилиб, ҳаракат қилаверинг