Пул масаласи ва хурмат.

20:41 / 11.12.2022 | Daryo | 257

Ассалому алайкум! Бу савол билан кимнидир камситишнимас аксинча узимни кандай тутишим керак деган масалани сурамокчи эдим. Эрим Россия давлатида ишлардилар ва мени чакирдилар, кайнонамнинг базибир илмокли гаплари сабаб, фарзандларимни бувиси билан колдириб мен эримнинг олдиларига келдим. 3 ой бирга ишладик ва эрим паспорт алмаштириш ниятида уйга кайтдилар, улар кетгандан кейин Россия Украина уруши бошланиб, билетлар киммат булди, долларнинг нархи кутарилди ва эрим уша ерда колиб уртоклари билан сартарошхона очишга карор килдилар. Мен рози булдим, ва укишининг ишлари юришгунча ва билет нархлари тушгунча ишлаб туриб эримга ердам бермокчи булдим. Рузгорни кутардим, карзга ботдилар анчасини мен ва озгина акалари хам ердам бердилар. Энди уйга кайтаман деганимда, билетим кулимда, у киши хали яна 700$ карзлари борлигини ва эгаси сураетганини айтдилар. Жуда жахлим чикди. Ахир мен килган ишни у киши менга килмаганлар, лекин бирор марта мен киляпман деб миннат килмасликка харакат киляпман, лекин базан кунглим огриб ичимдагиларни айтиб ташлагим келадики, ахир сен хам эркакку, мени аллох аел килиб яратган, мен суянч эмас суянишим керак дегим келади. Углимга ноутбук олиб бермокчи эдим, болаларимнинг укишларини, боримни уларнинг илмларига сарфламокчи эдим. Лекин карзни уйлаб кандай тинч яшаш мумкин. Таккилласа мени эшигим такиллайди. Каерда хато килдим. Узим хам китоб укиб, динимизни урганишга харакат киляпман, лекин уйга кайтиб куръон курсларига боришни ният килгандим. Маслахат беринг. Рахмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг қилган энг катта хатоингиз оиланинг рузғорини тебратишни, қарзларни тўлашни, хуллас турмуш ўртоўингизнинг вазифаларини ўз зиммангизга олганингиз. Турмуш ўртоўингиз масъулиятни ўз бўйнига олгунича баъзи нохушликлардан ўзи ўтиб олиши керак эди. Бу уни чинакам эркак бўлишга, кийинчиликларни енгиб ўтишига, масъулиятни хис этишига, шижоатли бўлишига сабаб бўлар эди. Сиз эса бунга халақит қилиб барчасини ўз зиммангизга орттирдингиз. Энди елкангизга ўзингиз чиқазиб қўйган турмуш ўртоғингизни секин аста ерга тушириб ундан чинакам забардаст эркак тайёрлашингиз керак. Бунинг учун сиз чинакам аёл образига киринг. Ўзингизни ожиза қилиб кўрсатинг. Хақиқатданам шундай. Сиз ожизасиз эркак эмассиз. Сизнинг вазифангиз болаларнинг тарбияси билан шуғулланиш, ўзингизга оро бериб турмуш ўртоғингизнинг тунги хизматларини кераклик тарзда бажариб беришингиздир. Зинхор пул топиш эмас. Психолог қабулига бориб эркак ва аёл психологияси хусусиятларини билиб олганингиз маъқул. Ёки муслимаат.уз сайти психологи Джураева Мадинанинг "Оила психологияси" курсларида қатнашиб юқорида айтилган мавзуларни ўрганиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!