Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ! Дадамнинг ота-оналари утиб кетишган. 2та укалари 3 та сингиллари бор. Дадам 6о ёшларида утиб кеттилар. Амакиларим ва аммаларим хам ешлари катта. бола-чакалари бор. Адамлар онам билан ота ховлини укаларига ташаб бизлар кичиклигимизда бировларнинг уйларида ижарага туриб, кейин уша пайтларда давлат томонидан навбатда туриб икки хонали уй олишган. Адамлар ховли оламан деб орзу килиб онанг билан ер багрида кенг ховлиларда яшаймиз деб, иккаловлиги ишлаб шу пулларни егишган. Шу сабабли хам онамлар бу пулларни шлатиш хакида уйлаб хам курмайдилар. Ман куркадиганим бу пул тургани билан ишлатилмасада хар йили закот чикариш керакмикин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Дадангиз ўтган вақтда ким меросга ҳақли эди? Аввал шуни аниқлаш керак. Дадангизнинг ота-онаси учун ҳам ҳисса бор. Улар йўқ бўлса, дадангизнинг ака ёки укаси бормиди? Дадангиз ўтган вақтда кимлар тирик эди?.