Ассалому алайкум! Мен ҳозирда 4ҳафталик ҳомиладорман,шифокор менга ёдамарин,фолй кислотаси,элевит ичиб юришимни тайинлади.2нафар фарзандим бор,ҳозирда бироз асабийман шунга магний ҳам ичишим керакми? Мен буларни таркибида чўчқа ёғи бормикан деб олмаяпман. Қайси дориларни ичишни тавсия қиласиз?
– Ва алайкум ассалом! Йодомаринни таркибида желатини бор тўғри , желатини халол бўлса ичса бўлади , харом бўлса муқобил варианти йодбаланс , магний препарати ичишдан аввал қондаги магний миқдорини текширтириш керак , агар кам бўлса кейин қабул қилиш мумкин . Мен амалиётимда кўпроқ Магникум ни қўллайман . Валлоҳу аълам!