Ўзини бошқара билиш

14:36 / 13.12.2022 | Mubinaxon | 263

Ассалому алайкум! Илтимос саволимни беэтибор қолдирмасангиз сизнинг жавобингиз мен учун керакли ва муҳим Ҳозирда куплаб китоблар псиҳологик видеолар курябман асосан фарзанд тарбияси ва òзликни англаш мавзуларида иложи борича фарзандларимга бақирмасликка ҳаракат қилсамда лекин бақириб юборябман катта фарзандим 2ёш 9ойлик кичик фарзандим 1ёш 4ойлик ҳомиладорлигимда куп стресс ҳолатлар булган фарзандларимни ута инжиқликлари сабабини яқинда ечимини топдик уларда калсий етишмовчилиги кузатилмоқда экан шифокор буйирган муолажаларни бошладим мени ҳавотирга солаётгани болада ёш инқирозлари булар экан болаларимга куп зулм қилмаябманми деб узимни койийман иложи борича уларга адолатли меҳрибон она булишга ҳаракат қилябман саволим фарзандларимни руҳий барқарор жисмонан соглом инсон булиб етишишлари учун узимдаги ҳолатларни қандай бошқара олсам булади

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Туғриқлар ораси жуда қисқа муддатда экан. Аёл киши  туғруқ вақтида турли тушкунликка сабаб бўлувчи ҳолатларни бошдан кечиради.Гармонлар ўзгариши ва кўплаб сабаблар мавжуд.Аёл ҳам жисман,ҳам руҳий саломатлигини тиклаб олиши учун туғруқлар орасида етарлича вақт бўлиши керак. Сиздаги вазият кетма-кет туғруқ сабабли бўлиши мумкин. Аёл ҳомиладор бўлгач унинг руҳий ҳолатида ҳам ўзгаришлар бўлади, сизда тўлиқ қайта тикланиш бўлмаган, устига икки фарзандингизнинг кичиклиги, уларга алоҳида онанинг меҳри, эътибори керак, булар албатта меҳнат,куч сарфлаш дегани.Тунги бедорликлар, етарлича дам олмаслик,назаримда сизни руҳан чарчатган. Болаларнинг хотиржам бўлиши, ортиқча инжиқликлар билан безовта бўлмаслиги учун она ҳар жиҳатдан саломат бўлиши зарур. Психотерапевт шифокорга мурожаат қилсангиз, сизга аниқ ташхис қўйиб, керакли тавсияларни беради. Фарзандларингизга яхши она бўлишингиз учун ҳам сизнинг руҳий саломатлигингиз тикланиши лозим.Шунчаки кўз юмиб ўтказиб юборманг, чунки бу ҳолатингиз болаларингизнинг ҳам агрессив бўлиб қолишига сабаб бўлади. Ўзингиз истаган она бўлишингиз учун  руҳий саломатлигингизни тикланг.Валлоҳу аълам.