Эмизикли бола

02:08 / 23.07.2019 | فطمة | 744
Ассалому алайкум! Эмизикли жияним бор. У биз ичган пиёлада сув ичиб қўяди ёки бизнинг қошиқларда овқат ейди. Баъзан у овқатини ёки печеньесини охиригача емайди, шунда онаси увол бўлади, деб еб қўяди. Баъзилар эмизикли бола ичган, еган нарсани катталар ейиши макруҳ ёки ҳаром, дейишади. Шу тўғрими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Эмадиган бола оғзидан қолган нарса макруҳ ҳам, ҳаром ҳам эмас. Валлоҳу аълам