Ассалому алайкум! Мен 19 ёшдаман. Бунга ўхшаш саволларни ўқиб чиқтим лекин керакли жавобни топа олмадим.Мен тез чарчаб қоламан ва кучли ҳолсизланишдан қутула олмайман кун давомида кучли чарчоқ ҳисси билан юраман шу сабабли хеч ким билан гаплашиш ёкмайди. Ўқишда ўқийман аммо доим ҳаёлим уйқуда, ҳамма нарсага бефарқман. Онам буни бўқоқ касаллигидан деб ўйлаб эндокринологга учрашиб тинмай ҳолсизланиш ва уйқуга мойиллигим учун керакли муолажалар олганман бироқ дорилар фойда бермади аксинча ҳолсизланиш кучайди. Фақат кўп ухлаб ўзимни яхши хис қиламан лекин кўп уйку зарар дейишади ва бу ҳол уйимдагиларга хам ёқмайди. Психологга хам учрашганман лекин у муолажа узоққа етмади. Хозир факат истиғфор айтиб, китоб укиб узимни ислох килишга харакат киляпман. Бироқ борган сари бундан қутула олмаяпман кучли ҳолсизланиш мендан устун бўлмоқда ва ибодатларимда хам дангасалик қиляпман ўз вақтида қоим бўла олмаяпканимдан беҳузурман. Бу ҳолатимдан жуда ташвишдаман. Бу ҳолатимдан қандай қутулсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Балоғат ёшида экансиз. Бу ҳолат сиздаги гармонларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.Текширувдан ўтган бўлсангиз, сизга тўғри ташхис қўйилиб, гармонлар текшируви қилинган бўлса, албатта сизга натижа бериши керак. Бу ҳолат болалаигингиздан мавжуд бўлса, бу сизнинг темпераментингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Темпераментнинг флегматик ва меланхолик туридаги инсонлар жисмонан кучсиз, тез чарчайдиган, жисмоний ишларга ҳафсаласиз, жонсизроқ бўлишади.Албатта бунинг сабабини аниқлаш учун психотерапевт шифокорга мурожаат қилинг. Уйқуга тўймаслик, соғлом уйқуга риоя этмасликдан ҳам юзага келади. Қиз ва аёлларнинг кун давомида тетик, ҳаракатлари жонли, кайфияти адикват ҳолда юриши учун тунгги 22:00 дан 2:00 гача бўлган вақтда қотиб ухлаган бўлиши ўта муҳим ва бу вақтда керакли мелотонин, дофомин, серотанин каби гармонлар актив ишлаб чиқарилади.Бу гармонлар кейинги кундаги қувватимиз манбаидир. Шунингдек, 8 соатлик соғлом уйқуга риоя қилинг.Сиздаги ҳолатнинг юқорида айтганимдек, психотерапевт, индокринолог кўригидан сўнг ақин сабаблари юзага чиқади.Албатта психотерапевт шифокор қабулига ёзилинг, муаммонинг ечими аниқ бўлади Иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.