Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Таҳоратда қулоқларга масҳ тортилаётганда сирға тешигига ҳам масҳ тортилади, деб эшитгандим. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Тўғри эмас. Аммо ғусл қилинганда сирға тешигига сув киритиш шарт. Бу эса сирғани қимирлатиш ёки сирға бўлмаса, тешикнинг ўзини ҳаракатга солиб амалга оширилади. Валлоҳу аълам