Ассалому алайкум! Ҳурматли жамоа азолари, бир савол бн мурожаат қилмоқчиман ёшим 24да оилалиман турмуш қурганимга 4 ой бўлди, шу кунларда негадир ҳаловатим йўқ келинлик хонадонимдаги оила аъзоларим билан келиша олмаяпман, турмуш ўртогим бн кўп тортишиб қоламан, турмуш ўртоғим билан пойтахтда алоҳида яшаймиз ҳарбий бўлиб ишлайдилар қаттиққўлроқ инсонлар, ўзим ҳали талабаман, қайнонам қайнотам водийда туришади, улар билан ҳаркун имо тармоғи орқали гаплашамиз ўзларини базида бошқача тутадилар, худдики мен ўғли бн маза қилиб яшаяпманда, улар этиборсиз бирнимасиз қопкетяпгандик, турмуш ўртогим оиласида 4 та ўғил, ҳар кун эрталаб уйидагиларига телефон қиламан ҳол аҳвол сўраб, базан ёдимдан кўтарилиб қолса кечки пайт турмуш ўртогим уйга тел қилганда кесатиқ гаплани гапиришади эрталабда телефон қилмаганим учун, ваҳоланки 2та овсинимга оғиз ҳам очишмайди очиғи менга бу нарсалар ёқмаяпти ёмон кўриб кетаяпман лекин турмуш ўртогимга ҳес нма дея олмайман бунга ҳаққим ҳам ёқ, ўзимга нма бўляпганига ҳайронман борган сари асабий жиззаки бўлиб ҳескимни ёқтирмай қоляпман мен нима қилай бундай вазиятда
– Ва алайкум ассалом. Ҳолатингиз неврозга ўхшаяпти. Сизнинг шароитингизда яшашни орзу қиладиганлар беҳисоб. Агар турмуш ўртоғингиз бир ўзи пойтахтда яшаса ва сиз бир ўзингиз қайнона қайнотангизнинг ёнида юриб улар буюрган ишларини бажариб юраверсангиз, сизга пул беришмаса у ҳолда нима қилар эдингиз? Ҳозиргидек эр-хотин ўзингиз хотиржам яшашингиз учун қайнона ва қайнотангизнинг ҳолидан бир марта хабар олиб қўйиш кун бўйи уларнинг хизматларини қилишдан афзалми? Қайси шароит сиз учун яхшироқ унисими ёки бунисими? Албатта алоҳида яшашни танлайсиз. Бу шароитингиз бу муҳитингиз учун Аллоҳга шукр қилишингиз керак. Овсинларингиз ҳақида ўйламанг. Сиз ўзингизни ислоҳ қилишингиз керак. Чунки бу муаммолар сизни қийнаяпти бировни эмас. Демак бу муаммоларни фақат ўзингиз ҳал қилишингиз керак. Албатта бу невроз ҳолатидан ҳолатидан қутулишингиз керак. Бунинг учун невропатолог, психолог ёки психотерапевт қабулига борганингиз маъқул. Невропатолог ёки психотерапевт баъзи дори-дармонларни буюришади шундан сўнг аҳволингиз анча енгиллашади. Мустақил қиладиган ишингиз эса ҳар куни бир вақтда бир соат, бир ярим соат давомида пиёда юриш, тўғри овқатланиш ва вақтлироқ ухлаб вақтлироқ уйғонишдир. Масалан кечқурун соат ўн бирда ухлаб тонгда соат олтидан кейин ухламаслик керак. Шунда асабийлашишингиз секин-аста йўқ бўла бошлайди. Билим кўпайтириш йўлини қидиринг. Китобларни кўпроқ ўқинг. Бекорчи бўлиб қолманг. Ҳар бир дақиқангиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Севган машғулотларингиз билан шуғулланишга ҳар куни бир соат вақт ажратинг. Шунда ўзингизни бахтлик ҳис эта бошлайсиз. Аслида бу ҳолатингизга кимлардир сабабчи эмас. Одамнинг миясида айланаётган ўй-ҳаёллар, нотўғри турмуш тарзи сабабчи бўлади. Валлоҳу аълам.