Ассалому алайкум! Устоз,Аллоҳ сиздан рози бўлсин, илмингизни янада зиёда қилсин.Саволим ҳалоллик ҳақида эди.Мен тўйимдан аввал кўп косметикалар олган эдим.Улар ҳар хил давлатники,яқин кунларда бир нечта ҳалол косметикалар ҳақида эштиб қолдим,ва ўзимни ҳамма косметикаларимни текшириб чиқдим,уларнинг сайтига ёзиб ҳалол ёки ҳалол эмаслигини аниқлаб олдим.Бази сайтлар бизда ҳалоллик ҳақида сертификат йўқ лекин веганники яъни,100% табиий маҳсулот деб айтишди.
Шунда биз ҳалоллик ҳақида сертификатга эга бўлмаган косметика маҳсулотларини ишлатшимиз жойизми ?
Веган маҳсулотлариничи?
Аллоҳ сиздан рози бўлсин
– Ва алайкум ассалом! Ҳалоллик ейдиган нарсаларга оид кўпроқ. Косметик маҳсулотлар ташқи истеъмол бўлгани учун уларнинг ҳалол нарсалардан таркиб топиши шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам!