Ассалому алайкум! Ассалому алейкум хурмат устоз мени турмуш ўртоғим рўзғордаги камларга пул берганларида мисол учун шакар ёки ёғ каби егуликларга мен эса доимо бу нарсаларни захира қилиб қўйиб,бунинг пулини рўзғор учун уйимиз учун бошқа керакли нарсалар олиш учун ишлатсам тўғри бўладими чунки баъзида оиламиз учун зарур нарсаларга пул бергилари келмайди ёки жуда кечиктириб берадилар бу ишим эр-хотин ўртамизда низо келиб чиқмаслиги учун.
– Ва алайкум ассалом! Пул олаётганингизда умумий харажатларга деб олсангиз айтган ишингизни қилишингиз жоиз.
Валлоҳу аълам!