Яқинлари розилигисиз никох мумкинми?
Ассалому алайкум варохматуллохи ва барокатуху,қадрли Одинахон опажон,мени бир савол жуда қийнаяпти,қайнисинглим 1чи турмушидан ажрашган,иккинчи турмушга чиқган,саволим;никох ўқилаётганда яқинларидан гувохлик бўлиш керак,отаси,ака,ука,тоға,амаки дейилганини эшитгандим,лекин шулардан хеч кимни гувохлик қилмай билдирмай,опачасини ўғли яъни жиянини гувохлик қилиб никох ўқитиб яшайвериш мумкинми?жаболарингиз учун рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гувоҳлар яқин кишилари бўлиши шарт эмас. Икки эр киши ёки бир эр икки аёл киши гувоҳлик учун кифоя. Валлоҳу аълам!