Ўзгаришни хоҳлайман

22:28 / 25.12.2022 | Madina | 271

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 26 да 1нафар фарзандим бор якин 1 йил ичида хаёлимга у́лим хак,ида хаёллар келаверади узимни у́лдирсам хаммаси жойига тушади деб у́йлайман Яна мен хеч кимга ёк,майман хеч кимни рози к,ила олмадим деб ку́п у́йлайман хар сафар уйда жанжал ёки дил хиралик бу́лса шу холат к,айталайди Мен у́згаришни хохлайман умуман бошк,а инсон бу́лмок,чиман рисоладаги хотин, Келин ва она бу́лмок,чиман жавоб учун олдиндан Рахмат оллох сизлардан рози бу́лсин.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол сиз туғруқдан кейинги стресс яъни “послеродовая депрессия” ҳолатини бошингиз кечириб ўтган бўлишингиз мумкин. Ҳар хил ёмон ҳаёлларнинг келиши демак ёпишқоқ ҳаёллар неврози борлигидан далолат. Шунинг учун психотерапевт қабулига борганингиз маъқул. Баъзи бир муолажалар ва тавсия этилган дори-дармонларни қабул қилганингиздан сўнг аҳволингиз анча яхшиланади. Сиз хотиржам бўлсангиз сўнг рисоладагидек аёл бўлганингизни сеза бошлайсиз. Ҳозирча ўзингизни қабул қила олмаётганингизнинг сабаби ҳам сизда стресс ҳолати борлигидан далолатдир. Валлоҳу аълам.