Оила ҳақида

20:37 / 26.12.2022 | Aziza | 285

Ассалому алайкум! Мени ёшим 32 да, 20 ёшимда турмушга чикканман тез орада фарзандли булмаганим сабабли ажрашдик. 1 йилдан сунг онамнинг к,истови билан яна турмушга чиктим Шарий никох, орк,али угилли булдим 2 чи фарзандимга хомиладорлигимни билсам хам уиинсоннинг оилага бефарлигига ва ичкиликка ружу куйганига ортик сабр кила олмай уз хохшим билан у инсонни тарк эттим хеч нарса хаттоки фарзандларимни етим булиши хам мени тухтата олмади... Орадан 2 йил утиб ишлаш учун Россияга кеттим ва узимдан 2 ёш катта уйланмаган йигит билан танишиб колдим ва бир биримизга ургана бошлаганимиздан сунг у инсон мени никохига олмокчилигини ва 2 та фарзандимга хам оталик килишларини билдирдилар кейинчалик бошка кизга уйланишларини бизни ташлаб куймасликларини хам айтдилар бир оз уйлаб рози булдим ва уйдагиларимизга билдирмай шарий никох килдик 4 йил бирга яшадик бирин кетин уларни уйидагилар хам мани уйимдагилар хам била бошлашдик каршиликлар булди биз яшашда давом эттик ва хомиладорлигимни билдим у орада бу инсон уйланмаган булганликлари учун туй килиб уйландилар бу орада ман Узбекистонга кайттим фарзандимиз дунёга келди янги келинга узимни билдиришга шошилдим билди хам ва яшамаслигини билдириб мани айбим билан ажрашиб кетишди ва хамма учун ёмон аёлга айландим орадан 2 йил утиб ман севган инсон яна узларидан 15 ёш кичкина киз билан турмуш курдилар хозирги кунда киз фарзандли булдилар улар Россияда яшашади бизга эса Тошкентдан уй килиб берганлар ва фарзандларимни рузгоримизни хеч кимдан кам килмай килиб берадилар факатгина уртамизда эр хотиндай олдингидай муомила мехр йук мен жуда куп уларга талпинаман улар эса буни хохламайдилар ва очик айтадилар 2 йилда бир келадилар бизни уйимизга ман уларга 2 та аёлга адолатли булинг десам уй оберганларини ва бокаётганларини билдирадилар хамда у аёлига мани йуклигимни талок тушган орамизга деб айтганлар у аёли иккаламизни гаплашишимизга каршилигини ва ман билан гаплашсалар яшамаслигини доим билдириб туради... Мени кийнаётган нарса мен у инсондан умидимни узолмаяпман болларимга мехр бераолмаяпман адолат деганда факатгина пул рул уйнамаслигини болаларга Ота мехри кераклигини у инсонни мехрига мухтожлигимни тушинтира олмаяпман. Менга нима маслахат берасиз ислом юзасидан мени тутаётган йулим нотугрими? Турмуш уртогим бизни пул билан таьминлаётганлари оила учун етарлими? Кушхотинликда Адолатли булиш шу билан кифояланадими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қўшхотинликда адолат қилиш шарт. Бу ҳолатда сиз ўз йўлингизни танлаб олишингиз керак. Чунки афтидан сиз минг талаб қилсангиз ҳам эрингиз адолат қиладиганга ўхшамайди. Ё ундан адолатни талаб қиласиз, кўнмаса яшамайсиз. Ё шу ҳолатга кўниб яшайсиз. Балки орани ислоҳ қилишга уринишингиз мумкиндир. Аммо кўнгил иши қийин масала. Валлоҳу аълам!