Сотиб олмай туриб сотиш

23:22 / 26.12.2022 | Adiyna | 246

Ассалому алайкум! Мани саволим, ман Хитойдан заказ қилиши органгандм, канал очтим этта махсулотларга нарх қойб каналга жойлаганман. Заказ тушса кейн Хитойдан опкелтираман. Хали сотб олми турб пул олиш даллолликка охшаб қомидими? Лекн заказ қвотган хамма блади хали опкелтрмаганмми 20кун ичида келади дб этаман. Уде заказ пуллариниям обогамман. Хозр хаёлимга келди. Адашмасам даллоллик харом эди шунақами? Мани ишимам шунақа бопқомаяптими ман нма қлшим кере? Олдиндан рахмат Аллаҳ мукофотласин.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз каналга эълон бераётганингизда кимлигингизни, яъни вазифангиз нималигини очиқ-ойдин айтиб ёки ёзиб қўйинг. Сиз ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи эмас, балки маълум бир ҳақ эвазига шунчаки етказиб берувчисиз холос. Зиммангиздаги иш етказиб бериш холос. Шунинг учун нарсаларни ранги ёки сифатига масъул бўлмайсиз. Шуни билдириб қўйсангиз улар ҳам бу ишларни сиздан кўришмайди. Даллоллик ҳаром эмас. киши бирор нарсага бирор кишини далолат қилгани учун бир марта ҳақ олиши жоиз. Валлоҳу аълам!