Отам билан муносабат!

05:42 / 14.01.2023 | Robiya | 236
Ассалому алайкум! Онажоним 10йил отам билан яшаб ажрашишга мажбур бўлганлар,уч қиз билан неча йиллардан сўнг ҳозирги адажонимга турмушга чиққанлар.Ажрим пайти ҳақиқий отам қизларимни кўриб тураман деб сўрамаган лар,шарт ҳам қўймаганлар.Ҳозирги адажоним қизлар икки уй бўлиб ўсмасин деб бизни отамни уйига боришимизга қаршилик қилганлар. Шу пайтгача ҳақиқий отамиздан кўрмаганимиз сабабли ўзимиз ҳам боришни ҳоҳламаса эдик.Лекин энди оилали болиб ақлимизни таниб вазифаларимизни тушуниб боряпмиз,ота қандай бўлишидан қатʼий назар фарзанд ҳабар олиб ўз бурчини бажариши кераклигини тушуниб етдик.Шунга мен келинман нма қилишни билмаяпман,отамни кориwга бораман десам адажоним қаршилик қиладилар ҳафа бўлиб қоладилар,жуфти ҳалолимга обориб келин ҳич кимга этмасдан дисам адажониз билишлари кере ула сиззи ўстириб котта қилиб ота меҳрини бердилар,ҳаққиларга ҳиёнат қивотган бўламиз, ҳафа бўлиб қоладилар дедилар.Менга йўл кўрсата оласизми нима қилсам отамни олдидаги вазифамни қисман бўлсада бажара оламан,ёки 1-отамни ҳақларига дуо қилиб Аллоҳдан улар учун ҳидоят офият сўраб ўтирганим бўладими,қолимдан wундан боwқа нарса келмаяпти.Адажонимни ҳам ранжитиб қўйгим келмайди ҳақиқий отадек меҳр кўрсатганлар.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бориб ҳолидан хабар олиш керак. Ҳеч бўлмаганда телефонда гаплашиб туриш лозим. Валлоҳу аълам!