Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 7йил бòлди. Турмушим мобайнида анча қийинчиликлар кòрдим, сабрим мукофоти туфайли юзага чиқдм, Алҳамдулиллаҳ ҳамма бн яхши муносабатдаман ҳозир. Лекин турмуш òртоғимни битта ёмон одатлари қомади, арзимаган хатоликларим учун ҳам онамдан сòкиниб ҳақорат қивурадила. Улага чиройли қилиб тушунтиришга харакат қилдм бу ишлари хунуклигини этиб. Фойдаси бòмади, чарчаб кеттим бунақа сòкинишлани эwитвуриб. Қайнона қайнотамга òзимми ота онамдей муносабатда бòсам, беминнат хизматлигини қисамде буёда жуфтимдан бунақа сòкинишлани эшитиб турганим алам қивотти. Илтимос маслаҳат берин, нима чора қисам бòлади?
– Ва алайкум ассалом! Баъзи инсонларда бу каби бадхулқлик туғма ҳолат бўлади. Эҳтимол турмуш ўртоғингизда ҳам шундайдир. Балки катта бўлган муҳити сабабдир. Муҳит деганда ота-онансининг турмуш ўртоғингизга берган тарбияси ва уларнинг унга бўлган муносабатлари, оилада ота-онанинг ўзаро муносабатлари, турмуш ўртоғингизнинг дўстлари билан бўлган муносабатлари, улардан қандай гапларни эшитгани, болаликдан кўрган кино ва мультфильмлари, ўқитувчиларидан эшитган гаплари ва ҳаказоларнинг барчасини назарда тутаяпман. Чунки боланинг келажаги унинг туғилган кунидан бошлаб шаклланади. Яъни психолог олимларнинг тадқиқотларига кўра боланинг келажакдаги инсонлараро муносабатлари, руҳий кечинмалари, қизиқишлари, дунёқараши ва ҳаказолари унинг етти ёшигача шаклланар экан. Албатта сиз бир нечта гапларингиз билан бутун умр одат бўлиб келган сўкинишларини йўқ қилишга ожизсиз. Ишончим комилки сиз турмуш ўртоғингизни танқид қилиш орқали сўкинишларига қарши курашгансиз. Эркак кишини танқид қилишнинг ўз йўл-йўриқлари бор. Сўкинишларини йўқ қилиш учун секин-асталик билан киришиш керак бўлади. Сабрлик бўлишингизга тўғри келади. Неччи йиллик ҳолатни бир зумда ўзгартириб бўлмайди. Айниқса бадхулқлилик туғма бўлса. Сизга биринчи қадамингиз нималардан иборат бўлишини тавсия қиламан. Турмуш ўртоғингизни аввал мақтанг яъни ундаги бор бўлган сифатларини самимий мақтанг. Сўнг озгинагина танқид қилинг. Танқидингизни сиз фалонсиз, сиз ундайсиз сиз бундайсиз деб эмас, балки сизни сўкканида хақоратлаганида ўзингизни қандай ҳис қилишингизни, ўша вақтдаги аҳволингиз қандай бўлишини, туйғуларингизни ифодалаб беринг. Сўнг турмуш ўртоғингизни яна мақтанг. Мақтовларингиз самимий чиқиши лозим. Бу формула психологияда КПК (комплимент, программа, комплимент) деб аталади. Турмуш ўртоғингизнинг маънавиятини оширишга ҳаракат қилинг. Албатта сиз ўзингиз ўрнак бўлишингиз зарур. Валлоҳу аълам!