Исломда Психогенетика

18:46 / 27.12.2022 | Nasiba | 284

Ассалому алайкум! Ислом динида Психогенетика фани ва унга тегишлик дарсларни у́киши,амал килиши мумкунми? Мен бир машхур Психогенетик дарсларига катнашишни хохлаб, Турмуш у́ртоґимга айтганимда,менга ёкмади : ислом динида "Куръон ва Хадис" бор, биз шунга амал киламиз холос. Лекин Психогенетикада аждодлар нимадан курккан ёки ёктирган бу́лса бизни хаётимизда булади деяпти - дедилар эрим. Биз шу тушунчаларни у́згартирсак хаётимиз яхшиланади аник деб гапирадилар Психогенетик аёл. Такдиримизда аввалдан битилган булса кандай узгартира оламиз? Мен жуддаям виждон азобида колиб кетдим,худди иймоним кийналиб кетгандек. Мен бу дарсни у́кисам адашмайманми? Менга тушунча беринг илтимос. Ассаламу алайкум.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар қандай илмни ўрганишдан аввал эътиқодингизни муҳофаза қилиш йўлларини ўйлаб кўришингиз зарур. Мусулмон одам билиши зарур бўлган илмларни яъни ақида, руҳий тарбия, сийрат каби илмларни ўрганиб чиқиб кейин психологик илмларни ўргансангиз эътиқодингиздан адашмайсиз. Валлоҳу аълам!