Ўғлимнинг фели оғир

18:32 / 28.12.2022 | Mohinur | 327

Ассалому Алайкум! Менинг ўғлим 2 синфда ўқийди.Мактабда билими яҳши одоби ҳам,аммо уйда жуда фели ёмон.3та фарзандим бор бу ўғлим ўртанчи акаси билан бироз яҳши синглиси билан умуман келишмайди. Жуда асабий. Шифокорга кўрсатдим қурт бор деди даволатдим фойдаси бўлмаяпди. Яҳши гапга ҳам ёмон гапга ҳам кўнмайди. Гоҳида уришсам йиғлаб ҳам қолади. Қандай муомала қилишни билмайман. Жавоб учун Раҳмат.

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандларингиз ўртасида адолат қиласизми? Одатда каттаси катта бўлгани учун диққат марказида бўлади, Кичиги кичик бўлгани учун. Ўртанча фарзандлар тан олинмаслик ҳисси бўлади. Болага 5 ёшида тан олинишга бўлган эҳтиёжи қондирилмаган пайтда 7-8 ёш инқирозли даврларда шу каби муаммолар кузатилади. Бундан ташқари мактабда яхши ўқигани билан кучли босим ҳис қилиб, боладаги стресс асабларига ҳам таъсир қилаётган бўлиши мумкин. Биз турли сабабларни келтиришимиз мумкин. Аммо сабабини сиз дилдан суҳбатлашган, уни эшитган, доим қўллаб қувватлашингизни айтган пайтингизда билиб оласиз. Валлоҳу аълам!