Ассалому алайкум! Ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ менинг саволим қуйидагича
Намозни бошлаганимга кўп бўлмади
Қолдирилган фарз намозлари учун қиёматда жавоб беришимизни билганимдан кейин уларни ҳам ,Энг аввалги отган бомдот намозини икки ракъатлик фарзини қазосини қиблам бўлмиш Каъба томонга юзланиб ўқишликни ният қилдим деб 5маҳал намозимда ўқишни бошладим шу ишим тўғрими энди саволимга келсак
Ҳар жума масжидга жума намозини ўқишлик учун бораман шунда қолдирилган жума намозларимни қазосини ҳам ўқиб олишим керакми ёки йўқми шу жавоб учун олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло барча намозларингизни ўқиб олишингизни насиб қилсин. Ниятингиз тўғри. Қолдирилган жума намозларнинг қазоси тўрт ракъат пешин қилиб адо этилади. Валлоҳу аълам!