Ассалому алайкум! Хурматли муслимаат уз Саволим шундан иборатки ёшим 32да кўзимни пасида ажинлар тушаяпди. Косметологга мурожат қилсам ажинларни ёйиш учун юзни шаклини ўзгартирмаган ҳолда гел қуйишни маслаҳат берди. Саволим исломда юзга шаклни ўзгартирмаган ҳолда гел ва иплар билан ажинларни ёйиш жоизми
– Ва алайкум ассалом! Динимизда айбни кетказишга рухсат берилади, аммо бор чиройни янада зиёда қилишга рухсат йўқ. Сиздаги ҳолат бизга қоронғу. Кўрган одам айб деб мазах қиладиган даражадами ёки унчалик эмасми ўзингизга ҳавола. Агар ҳамма кўриб айб дейдиган даражада бўлмасдан ўша нарсани қилдирсангиз жавоби ўзингизга ҳавола. Қолаверса номаҳрамларни ўзига жалб қилиш учун қилинадиган амалиётнинг ҳар қанақаси динимизда жоиз эмас. Валлоҳу аълам!