Оила

00:36 / 02.01.2023 | Robiya | 236

Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганман. Базида меҳмондорчилликка чақириб қолишади. Кўпинча бормайман. Чунки меҳмонга борганимизда аёлларга эркакларга алоҳида хонада жой қилинса ҳам кўп қаватли уй бўлгани учун хонадон эркаклари кириб чиқиб юришади табиийки биз уларга кўринамиз шунинг учун меҳмонга боришни истамайман. Қайнонам бундан хафа бўляптилар қолаверса хўжайинимнинг аммалари меҳмонга чақиришганди уйларида эркаклар кўп бўлгани учу бормаслигимни айттим бундай ҳолатда ҳурматсизлик қилиб силаи раҳмдан узоқлашган бўлмайманми. Агар борсам биз ўтирадиган хонадан ошхонага ўтиб кетилади эркак меҳмонларга хизмат қилиш учун хонадон эркаклари бизни олдимиздан ўтиб ошхонага кириб чиқишади. Вазиятдаб келиб чиқиб бормасам ҳам бўладими

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Авратларингизни ёпиб сипо кийиниб олсангиз боришнинг зарари йўқ. боришни истамасангиз буни ўзингиз айтгандан кўри эрингиз айтгани маъқул. Валлоҳу аълам!