Қайниопаларнинг зулми

01:17 / 02.01.2023 | Charos | 185

Ассалому алайкум! Қайнонам сал кам 2ой аввал оламдан ўтдилар. Эрим оилада иккинчи фарзанд . Опа ва укалари бор. Улар иккиси хам оилали. Қайниопам ҳар доим уйга келганида нималардандир норози болиб еғлаб бизни эр хотинни бир биримизга уриштирб кетади. Қайнионам тириклигида хар доим қайниопам уйга келса энг тансиқ овқатларни қилар эдик. Хаттоки келмаган куни бўлганида хам хар доим қайнонам опангга ҳам олиб бор деб бизни еяёткан нарсамиздан обортирб берар эдилар. Биз хам келинмиз ортиқча копроқ еб қойишдан уялиб оз оздан ер эдик. Қайнонамдан кейин қайниопамга овқат қилмаганимиз учун еглаб дод солиб уйларига кеттилар. Куни кеча бизнинг уйимизнинг олдидаги салонга келган эканлар. Салонда одам коплиги учун бизнинг уйга чиқиб отирб турдилар салончини пойлаб. Уйда розғоримиза умуман ёқ эди. хаттоки қойишга нонимз хам ёқ эди. Чой дамлай десам хар доим ичмайдилар , чойни орнига газли сувлар ичадилар. стол устига анашу газли сув олиб келиб қойдим ва қуюб бердим. Озгина сухбатлашиб отирдик, ва мен кеттим деб чиқб кетдилар. Орадан 10дақиқа отканидан кейин эрим уйга кириб келдилар ва мана шу болган воқеани уйда розгор болмагани учун хеч нима стол устига қоймаганимни уларга айтдим. кейин хожейинм хам иш билн кочага яна чиқиб кетдилар. Бу орада опа ука телефонда гаплашишган. ва эрим манга кочада телефон қилиб уришб сокб кеттилар. нега стол устига чақ-чуқ қоймадинг нега қарамадинг деб. Сув қойдмку эсимдан чқиб қолибди десам хам барибр урушавердилар ва телефонни осирб қойдилар. мен билан гаплаwиб болиб онамга телефон қилб хаммасини айтуб берибдилар. онамла мандан хафа болиб сенга шунақа тарбия берганмидим деб еглаб кеттилар. Мана уша кундан бери на уйимда тинчлик бор на онам телефонимга жавоб берадилар. Қайниопамга телефон қилиб нега укезга этасиз хоп айбим боса озимга этсез боладику укез билан орамиза шундоғам яхшимас, хозир бир биримизни коришга хаттоки козимиз хам ёқ болиб қолди десам мен билан уришб кетвоттила. бошқа бормиман у уй маниям уйим чиқиштирмаяпсанла санла деб. Эрим эса ман опами танлиман сани боларимни танламиман, қачон опам сандан розиман деса ушанда манам сандан рози боламан, ман хозир сандан у дунё бу дунё рози эмасман деб отирбдилар. Қандай ёл тутай устозим илтимос маслахатларизни мандан аямен. Хар доим шу қайниопамнинг дастидан дод дегим келади. Хар доим уруштиради, эримни озининг этканини қилишга мажбурлайди, эркаклик ғурурига тегиб эркемисан ёки хотинни қулимисан деб уришаверади. эрим опасининг айткан гапидан чиқмайди. У дунёда сен билан болмайман , опам менга шафоат қилиб жаннатга олиб кириб кетадилар, мен уларни дейман деябдилар. Нима қилишга хайронман.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Қайнопаларни ҳақиқатдан ҳам ҳурматини жойига қўйиш лозим айниқса қайнонангиз яқинда вафот этган экан турмуш ўртоғингизнинг қалби синиқ ҳолатида албатта қайнопаси она ўрнида бўлади. Эркак киши ўзининг жигарларини аёлидан улуғ кўриши табиий ҳолатдир. Аёл киши уйига ким келишидан қатъий назар уйида бор нарсасини дастурхонга қўйиши ўзбекларга хос амалдир. Миллатимиз меҳмондўстлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун турмуш ўртоғингиз олиб келган рўзғорини саришта саранжом қилиб ишлатиб меҳмоннинг ҳаққини ҳам ажратиш зарур. Турмуш ўртоғингиз қайнопангизга ёки бошқа қариндошларига қилган гўзал муносабатларингизни кўрганидан кейин сизга бўлган муносабатини янада чиройли қилишга ҳаракат қилади. Шундай қилсангиз муносабатларингиз яхши бўлса бўладики ёмонлашмайди. Қайнопангизга меҳр беришга ҳаракат қилинг. У сиз билан яшамайди. Бирозгина меҳмон бўладию кетади. Шу вақтдагини бағрингизни кенг қилишга ҳаракат қилганингиз маъқул. Шундай қилсангиз болаларингиз катта бўлишса улар ҳам сиз каби бир-бирларига меҳрибонлик қиладилар. Валлоҳу аълам!