Ассалому алайкум! Ўғил бола вояга етгани қандай билинади? Мисол учун қиз бола ҳайз келганидан кейин вояга етган бўлади ва намоз, рўза фарз бўлади. Ўғил бола-чи?
Нима учун баъзи жойларда қиз болага 9 ёш, ўғил болага 12 ёшдан сўнг гуноҳ ёзилишни бошлайди, дейилган. Эҳтилом нима дегани? Булғаниш-чи?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ
Ўғил боланинг балоғатга етганининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмаса-да, балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.