Ассалому алайкум! Мен холамга келин бўлганман, жуда инжиқ ва жанжалчи аёл, доим қарғаниб, сўкиб ўтирадилар. Болаларимни уришиб, еган-ичганини ҳам гапирадилар. Онам кўргани келганларида эса бақириб ташладилар, онам хафа бўлиб кетдилар. Мен ўшандан бери гаплашмайман, қаттиқ хафа бўлдим. Ким келса, ёмонлаб, онамни қарғаб гапиряптилар. Мен хизматларини қиламан, аммо дилим қаттиқ оғриди, гапиргим ҳам, қарагим ҳам келмайди. Шу ишим тўғрими? Нима қилишни билмаяпман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.а алайкум ассалом. Аллоҳ инсоф берсин! Албатта, бундай вазиятда сабр қилиш осон эмас. Лекин катта ёшдаги одамни йўлга солиш ҳам осон эмас. Шунинг учун имкон қадар у кишига эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Ўз вазифаларнингизни адо этинг, яхши муомала қилаверинг. Дилозорликларини кўнглингизга олманг. Гўёки ўзини бошқара олмаган ожиз, бемор кишидек қабул қилинг. Валлоҳу аълам