Психологик кодлар

21:09 / 02.01.2023 | Mavluda | 324

Ассалому алайкум! Хозирда авж олган психологик кодлар (нейрографика, пул кодлари...) жоизми. Ширкка кириб колмайдими. Жавоб учун олдиндан рахмат Аллох рози булсин

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эзотерик психологларнинг ҳар хил гапларига қулоқ солавериш керакмас. Мусулмон одамга пул кодларининг нима кераги бор? Тафаккур қилиб кўринг ризқ бергувчи Аллоҳ бўлса ибодатга маҳкам бўлиб, Қуръон ўқиб, зикр қилиб дуоларни узоқроқ қилинса етарликку. Бойлик керак бўлса Бергувчи Аллоҳ, соғлик керак бўлса Бергувчи Аллоҳ Ўзидангина сўраш керак. Нейрографикага келсак бу психологиянинг арт-терапияга кирувчи бир йўналиши холос. Болалар расм чизишса, пластьилиндан нарсалар ясашса бу гуноҳмикин демаймизку. Мияни шакллантирувчи, сокин қилувчи терапиялар бор. Нейрографика ҳам шундай нарса. Фақат эзотериклар бу йўналишни фолбинликка ўхшатиб юборишяпти. Нейрографикага қизиқсангиз мияни, мия нейронларини хотиржам қилган бўласиз холос. Бу йўналишга психологик код деб эмас, балки ижод деб қаралиши тўғри бўлади. Йўқса албатта ширк амал қилинган бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.