Қўшни

15:50 / 18.01.2023 | M | 171
Ассалому алайкум!
Бир қўшним биздан бирон буюм сўраб олади , лекин қайтариб бермайди. Берганда ҳам яроқсиз бузулган ҳолда бўлади. Яхши гапирдик лекин Индамаганмизга уйда ёқ бўлганимизда ҳам руҳсатсиз уйга кириб олиб кетган эди. Шу сабаб бази-бази сўраган нарсаларини бизда бўлса ҳам ёқ дейман чунки қайтиб беришмайди. Шунда ҳаёлимдан Қурʼонда Маун сураси ўтади. Аллоҳ кечирсин. яхши муомала қилиб кордик лекин шунча йил тушунишмади. Майли нарса муҳиммас деб берганмзда баттар қилишади нима қилсам бўлади ?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолда бермасликка ҳаққингиз бор. Бузиб берса тўлаб беришини талаб қилишга ҳам ҳаққингиз бор. Албатта насиҳат қилиш керак. Валлоҳу аълам!