Ассалому алайкум.Мен 28ёшдаман.Олий малумотли.Ҳозирда 3ярим ёш оғлим бор.Эрим имонли инсофли.Март ойида 2фарзандимни дунёга келтрдм.Фарзандм 6_кун яшаб вафот этди.Бу фарзандмнидунёга келтиришимга Қайнонам қайнсинглим қарши бўлган.Эрм тирикчилик деб чет элда ишлайди.шу фарзандм вафот эргандан бери қайнонамни ёмон кораман шу уйдан кўнглим совиган менга маслаҳат беринг илтимос.Исм шарифим кўрсатилмасн илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Фарзандингизнинг нобуд бўлиши аслида Одам алайҳиссалом яратилишидан эллик минг йил аввал Лавҳул маҳфуз китобига битиб қўйилган. Бу ерда ҳеч кимнинг айби йўқ. Тақдирда ёзилгани рўй берди холос. Кимгадир нафрат билан яшаш одам учун ниҳоятда қийин ва оғир ҳолатдир. Чунки одамнинг қалби кемирилгандек бўлаверади ва хотиржамлик топа олмайди. Одам енгил яшайман деса хотиржам бўлишни истаса бировга бўлган нафратидан, ҳасрат, адоват, хасад, фитна, ғазаб кабилардан фориғ бўлиш йўлини қилиши керак. Йўқса бу дунёда тўлақонли шахс бўлиб яшай олмайди.Валлоҳу аълам!