Ўқиш

05:41 / 04.01.2023 | Mumtoza | 180

Ассалому алайкум!Мани ёшим 18 да, Альхамдуллилах ибодатдаман, Куръони ёдлаб борвоман. Бу йил укишга кирган эдим, аммо айрим муамолар туфайли бу йил укиолмадим ва Бир муддат тушкунликга тушиб колдим. Бу йил ин шаа Аллох Яна харакат килиб дипломатия буйича кирмокчиман. Лекин манда каттик васваса булиб , бу укиш охират учун фойдасиз диган хаёл бошимда айланвотти, лекин узим бу сохага жудаям кизикаман, аммо шу хаёл булятганга уйланиб колдим . Шундан канака килиб халос булишим мумкун, кандай маслахат берасиз. Жавобингиз учун Рахмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Психотерапевт қабулига борганингиз маъқул. Чунки сизда васваса кузатилаётган экан бундай вазиятда бу ҳолатни мутаҳассис даволаши керак. Албатта кечиктирмасдан психотерапевт қабулига боришингиз зарур. Эҳтимол бу ҳолатга тушишингизга сабаб кеч ухлаганингиз бўлиши мумкин. Кеч ухлаганда одам стресс ҳолатларга бардошлик бўла олмайди. Ўқишга киролмаганингиз сизга катта стресс бўлиб тушкунликка тушишингизга сабаб бўлган бўлса уйқусизлик бу стресслардан мустақил чиқиб кетишингизга қарама-қарши бўлиб миянгизни стрессларга ожиз қилиб қўйган бўлиши эҳтимоли бор. Шу сабаб мутаҳассис билан гаплашиб олишингиз зарур. Валлоҳу аълам!