Жахлдор болами ё она

09:04 / 04.01.2023 | Muniraxon Mamayusupova | 318

Ассалому алайкум! Ёшим 25да 3 ёшли углим бор, роса инжик ва кайсар, айтганини килдирмагунча конмийди. Илгари бунчалик эмасди борган сари оддий гапларга хам аччик килиб уришадиган бб колди, хатто намоз укисам тепамда йиглаб туради, колига кирганини отади. Озимни босолмай уриб куйяпман, озим хам асабий бб колганман,лекин тинчланганидан кн афсусланаман килган ишимдан,кийналганимдан бирга йиглайман хам, баъзида шунга мажбур бб кетяпман. Оллохдан намозларимда озимга ва углимга сабр-каноат ва инсоф тилайман. Болам жохил, озим эса асабий бб колишимиздан куркяпман, . Илтимос, менга маслахат беринг, кандай йол тутсам углимга хам озимга хам яхши болади. Оллох мехнатларингизни ажрини берсин, жавоб ун олдиндан рахмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандингизни болалар психологи қабулига олиб борганингиз маъқул. Чунки боланинг ўзини бундай тутишига жуда кўп сабаблари бор. Сизга бир нечтасини айтиб ўтмоқчимиз. Аввал шахсан сизга шундай маслаҳатларни бермоқчи эдик: 1) Ўзингизни ибрат қилиб кўрсатиш учун асабларингизга эрк берманг. Сабаби фарзандингиз мактабга боргунича ҳамма нарсани фақат сиздан ўрганади. 2) Болага кўпроқ вақт ажратинг ва вақтингизнинг сифатлик бўлишига эътибор қилинг. Яъни бирон ишни биргаликда бажаринг. Сайрга бирга чиқиб дарахтлар, қушлар, табиат ҳақида гаплашинг. Бирга расм чизинг. Бирга копток ўйнанг ва ҳаказо. Бола ўзига бўлган эътибор етарлик даражада эмаслигини ҳис қилса ўзини сиз юқорида айтиб ўтганингиздек тутади. Жазавага тушиши ва шу билан ўзига эътибор жалб қилиши ёки инжиқлик қилиб йиғлаб ўзига раҳм қилишларини талаб қилишининг асосий сабаби ҳам унга эътибор етарлик даражада эмаслигидадир. Аксарият оналар кун бўйи фарзандимнинг ёнидаманку бундан бошқа қандай эътибор қилишим керак дейишади. Чунки эътиборнинг сифатлик ва сифатсиз бўлишини фаҳмлай олмайдилар. Болага кун бўйи она ёнида бўлиши кифоя қилмайди. Унга эътиборлик бўлиши, у билан ўйнаш, ишларни биргаликда бажариш, уни кўп кўп қучоқлаш жуда зарур. 3) Бола тарбиясида ҳаддан зиёд нарсаларга эрк бермаслик ва ҳаддан зиёд нарсаларни таъқиқлайвермаслик керак. Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб “Васатийя – ҳаёт йўли” китобларини ўқиб чиқсангиз ҳар қандай вазиятда мўтадилликни сақлаш, меёрида бўлишлик нима эканлигини тушуниб оласиз. 4) Боланинг эмоционал шаклланиши тўғри бўлиши ва етарлик бўлиши учун уни камида 6-10 марта бағрингизга маҳкам босиб қучоқлаб туринг.

     Психолог олимларнинг таъкидлашича бола хулқининг бузилишига 4 та сабаб бўлар экан:

Бола ўзига бўлган эътиборни талаб қилаяпти.

Бола катталарга бўйсунишни хоҳламайди.

Бола катталардан ўз мавқеини юқори туришини хоҳлайди.

Агар катталарнинг унга бўлган мухаббати етарли бўлмаса уни хафа қилишса улардан аламини олгиси келади.

Болаларда кризис яъни инқирозли даврлари ҳам бўлиб туради. Булар 2-3 ёшлик даври, 5 ёш, 7-8 ёшдаги ва ўспирин ёшлик даврлари. Мана шу даврларда ота-оналар болаларга нисбатан сабрлик бўлиб туришлари зарур бўлади. Чунки бу даврларда бола организми шаклланаётган ва бир босқичдан бошқа босқичга ўтаётган бўлади. Шу сабаб бола бу даврларда ўз шахсини намоён қилиш учун атрофдагилар билан қилаётган муносабатларида чегаралар қўйишни бошлайди. Бу даврда ички эмоционал шаклланиши ва унинг нутқида катта фарқлик бўлади. Бу ҳолатда бола унинг ичида бўлаётган реакцияларни, ҳис-туйғуларини ифодалай олмайди. Бундан ташқари бу инқирозлик ёшларида боланинг асаб тизимида, нерв системасида ҳам ўзгаришлар катта бўлгани учун у ўта нозиклашиб бадҳулқ бўла бошлайди. Бу даврда ота-она бироз сабр қилиб у билан хушмуомала бўлиб тургани маъқулдир. Шундагина бу босқичдан онсонлик билан ўтиб олиш мумкин. Валлоҳу аълам.