Йиғи

10:46 / 04.01.2023 | Gulnoza mamatkarimova | 178

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум. Ёшим 20 да. Алҳамдулиллаҳ менда ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо, негадир салкам бир ҳафтадан бери кўнглимни нимадир кемираётгандек бўлаверди. Оҳирги 3-4 кунда жуда кўп йиғлайдиган бўлиб қолдим. Ҳеч қандай сабабсиз ҳам йиғлайверяпман. Ибодатларимда Аллоҳдан мендан бу маҳзуликни кетказишни сўрадим. Бироқ кўлим ҳотиржам тортмаяпти. Нимага, нима сабабдан бундай бўлаётганини ўзим ҳам тушунмаяпман. Кулолмаяпман, қувонолмаяпман. Бу мени ичига тортиб кетяпти. Илтимос,маслаҳат беринг, ёрдам беринг. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз психотерапевт ёки невропатолог қабулига боришингиз зарур. Эҳтимол сизда нейромедиаторларингизда муаммо бўлиб, бахт гормонлари бўлмиш серотонин ва дофаминларнинг хамда стресс гормони картизолнинг мувозанати бузилганлиги кузатилаётган бўлиши мумкин. Гармон  тизимини бузилишига жуда кўп нарсалар сабаб бўлади. Хусусан кеч ухлаш ва кеч уйғониш ҳам гармон тизимини, мезонини бузувчи омилдир. Валлоҳу аълам!