Йигитлар билан видеоқўнғироқда хижобисиз гаплашиш

03:11 / 21.01.2023 | Дилноза Файзуллаева | 485
Ассалому алайкум! Бир дугонам бор, ўзи хижобда динимизга риоя қилган ҳолда кўчада, университетда ‘ъхимарлар, хижоб кўйлаклариниъъ кийиб юради. Унга бир йигит сизни яхши кўриб қолдим, сизга уйланаман деб юрган эди. У йигит билан аввал смс да кейин эса телефонда гаплашадиган бўлди. Бир қанча вақтдан бери у телеграм ижтимоий тармоғи орқали видеода, видео қўнғироқларда у йигит билан хижобисиз базан эса очиқ кийимларда гаплашиб юраётган экан. Унга бу зино деб айтдим шундайми? Бундай вазиятда нима қилиш керак? Буни хукми қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу зино дейилмайди балки зинога олиб борувчи ишлардир. Энг тўғри йўл унга яхшилик билан насиҳат қилишни давом эттириш. Валлоҳу аълам!